Фуқаролик ҳолати далолатномалари — фуқаролар ҳаётидаги туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш каби воқеа ҳамда фактларнинг ваколатли органлар томонидан тасдиқланишидир.

Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларига тегишли ўзгартиришлар киритишда ифодаланади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар бўлиб, бир нусхада тузилади.

(201-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)