Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари асосида ҳимояланганлик даражасига эга бўлган, маълум серияси, тартиб рақами бўлган, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг муҳри ва мансабдор шахснинг имзоси қўйилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ҳамда QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган гувоҳномалар берилади.

(202-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)

Гербли гувоҳнома беришда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда герб йиғимини ундиради.

(202-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон)

Давлат герби тасвирланган гувоҳномани қалбакилаштириш қонунга биноан таъқиб этилади.