Фуқаролик ҳолати далолатномалари туман ва шаҳарларда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этилади, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда эса, ўлим — фуқаролар йиғини раислари томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.
(203-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 майдаги ЎРҚ-838-сонли Конституциявий Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 03/23/838/0257-сон) )
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўлимни рўйхатга олиш борасидаги ҳаракатлари ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тегишли фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг назорати остида бўлади.
(203-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномалари консул томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қайд этилади.
(203-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)