Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг идоравий архивларида етмиш беш йил сақланади. Ушбу муддат ўтгач, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари белгиланган тартибда давлат архивларига топширилади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг идоравий архивлари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек улардаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарларини сақлаш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(204-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)