Бюджет ҳисоботи қуйидаги ҳисобот турларини ўз ичига олади:

бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий ҳисоботлари;

Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадларнинг тушумлари тўғрисидаги ҳисобот;

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ва чораклик ҳисоботлар;

(162-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот.