Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг чораклик молиявий ҳисоботлари ҳисобот йилининг 1 апрель, 1 июль ва 1 октябрь ҳолатига, йиллик молиявий ҳисоботлар эса, келгуси ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига кўра тузилади.
Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий ҳисоботлари мазкур ташкилотларнинг раҳбари ёки у ваколат берган шахс ҳамда бош бухгалтери томонидан имзоланади.
(163-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботлар:
бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига;
(163-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига;
(163-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимларига тақдим этилади.
(163-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Бюджет маблағларини тақсимловчилар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари асосида чораклик ва йиллик жамланма молиявий ҳисоботларни тузади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
(163-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Тасарруфдаги ташкилотлар учун молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан ўзи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига жамланма молиявий ҳисоботларни тақдим этадиган муддатлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
(163-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг жамланма молиявий ҳисоботлари бюджет маблағларини тақсимловчининг раҳбари ёки у ваколат берган шахс ва бош бухгалтер томонидан имзоланади.
Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан бюджет маблағлари олувчилар давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан белгиланган тартибда чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тузади ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли иқтисодиёт ва молия органларига молиявий ҳисоботларни улар белгилаган муддатларда, лекин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган муддатлардан кечиктирмай тақдим этади.
(163-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли иқтисодиёт ва молия органларига молиявий ҳисоботларни улар белгилаган муддатларда, лекин юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органи томонидан белгиланган муддатлардан кечиктирмай тақдим этади.
(163-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган молиявий ҳисоботлар бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар раҳбарларининг ёки улар ваколат берган шахсларнинг ва бош бухгалтерларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг чораклик ҳамда йиллик молиявий ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(163-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
(163-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)