Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:

(166-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижросининг балансини;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;

(166-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

(166-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат мақсадли жамғармаларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотларини;

давлат мақсадли жамғармалари номолиявий активларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни;

давлат мақсадли жамғармаларининг чет эл валютасидаги пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни;

(166-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат мақсадли жамғармалари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни.

(166-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;

давлат мақсадли жамғармаларининг чет эл валютасидаги пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни.

(166-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таҳлилий мақсадлар учун давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ва харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этади.

(166-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.

(166-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига:

(166-модда бешинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар;

(166-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 февралига қадар тақдим этади.

(166-модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг 10-санасига қадар;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартига қадар тақдим этади.

(166-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)