Агар ота-она (улардан бири)нинг ота-оналик ҳуқуқлари чекланишига асос бўлган ҳолатлар барҳам топса, суд ота-онанинг (улардан бирининг) даъвосига биноан болани ота-онасига (улардан бирига) қайтариш ва ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган чеклашларни бекор қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Агар болани ота-онасига (уларнинг бирига) қайтариш унинг энг устун манфаатларига зид бўлса, суд боланинг фикрини ҳисобга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишга ҳақлидир.

(86-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 1 июлдаги ЎРҚ-1156-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон)