Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан ижро қилинади.
(89-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Агар ота-она (болани ўз қарамоғига олган бошқа шахс) суднинг ҳал қилув қарори ижро этилишига тўсқинлик қилса, унга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
(89-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Болани олиш ва уни бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийлик органининг ҳамда бола тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.
Суднинг болани олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини боланинг энг устун манфаатларига зарар етказилмаган тарзда ижро этишнинг имкони бўлмаганда, бола суднинг ажримига кўра тарбиялаш муассасасига, даволаш муассасасига, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасига ёки шунга ўхшаш бошқа муассасага вақтинча жойлаштирилиши мумкин.
(89-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 1 июлдаги ЎРҚ-1156-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон)