Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм талабларини бажаришга, пробация бўлинмасига мазкур жазони ўташ билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этишга, яшаш ва иш жойидаги ўзгаришлар ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида пробация бўлинмасини хабардор қилишга, чақирувга биноан пробация бўлинмасида ҳозир бўлишга мажбур. Маҳкум ҳозир бўлмаган тақдирда у белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.

(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)

6¹-боб. Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш ва ўташ