Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:

пробация бўлинмасига маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойларнинг (объектларнинг) рўйхатини ва мажбурий жамоат ишларининг турларини келишув учун тақдим этади;

(25³-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)

маҳкумлар томонидан мажбурий жамоат ишларини ўташ учун зарур шароитлар ташкил этилишини таъминлайди;

мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахсларнинг меҳнатини қўллаш самарадорлигини ўрганади.