(25²-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)
Пробация бўлинмаси:
(25²-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)
маҳкумларнинг ҳисобини юритиши;
маҳкумларга жазони ўташ тартиби ва шартларини тушунтириши;
маҳкум томонидан жазони ўташ шартларига риоя этилишини назорат қилиши;
мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахслар жазони ўтайдиган жойда (объектда) ташкилотлар (органлар) томонидан ҳукм талабларининг бажарилишини назорат қилиши;
маҳкумлар ишлаган вақт ҳисобини юритиши ва ташкилотларнинг (органларнинг) мажбурий жамоат ишлари ўталадиган жойлар (объектлар) бўйича маҳкумлар ишлаган вақт ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотларни солиштириб чиқишни вақти-вақти билан амалга ошириши шарт.