Маҳкумлар томонидан мажбурий жамоат ишлари ўталадиган жойдаги (объектдаги) ташкилотнинг (органнинг) маъмурияти:
мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахслар томонидан бажариладиган ишларни ташкил этиши;
ишларни бажариш учун тегишли шароитларни таъминлаши;
маҳкумларни жазони ўташ соатларига мос бўлган иш ҳажми билан таъминлаши;
маҳкумлар томонидан ўзлари учун белгиланган ишларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириши;
пробация бўлинмасига маҳкумлар томонидан ишлаб берилган соатлар миқдори, улар бажарган ишларнинг сифати ва маҳкумларнинг хулқ-атвори ҳақида маълумотлар тақдим этиши;
(25⁴-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)
маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган тақдирда, уларга қонунчиликда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш чораларини кўриши шарт.
(25⁴-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)