Мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахс жазони ўташ тартиби ва шартларини бузганлиги учун пробация бўлинмаси уни қоидабузарлик оқибатлари ҳақида қонунчиликка мувофиқ ёзма шаклда огоҳлантиради.
(25⁷-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)
Мажбурий жамоат ишларини ўташдан бўйин товлаган маҳкумга нисбатан пробация бўлинмаси Жиноят кодексининг 45¹ ёки 82¹-моддаларига мувофиқ мажбурий жамоат ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома юборади.
(25⁷-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)