Мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахс:

суднинг ҳукми, ажрими ёки қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўн кун ичида яшаш жойидаги пробация бўлинмасида ҳисобга туриши;

(25⁵-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)

мажбурий жамоат ишларини бажариш ва ўташ шартларига риоя этиши;

ўзи учун белгиланган жойда (объектда) ишлаши ҳамда мажбурий жамоат ишларининг белгиланган муддатлари ва ҳажмларини ишлаб бериши;

мажбурий жамоат ишларини ўташ жойидаги (объектидаги) ташкилотнинг (органнинг) ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиши, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши;

яшаш жойи ўзгарганлиги ҳақида пробация бўлинмасини хабардор қилиши, шунингдек унинг чақирувига биноан етиб келиши шарт.

(25⁵-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)