Ҳукмлар, ажримлар ва қарорларни ижро этишда фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича юзага келадиган масалалар фуқаролик процессуал қонунчилигида ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(539¹-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)