Суднинг ҳукмини, ажримини ва қарорларини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим суд томонидан ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Суднинг ажрими устидан ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.
Кассация инстанциясининг суд ҳукмини, ажримини ва қарорини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрими устидан ушбу Кодекснинг 511 ва 512-моддаларида кўрсатилган шахслар томонидан тафтиш тартибида хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдирилиши мумкин.
(546¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
59¹-боб. ДАХЛСИЗЛИККА, ИММУНИТЕТГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ИШ ЮРИТИШ