Ушбу Кодекс 546³-моддаси биринчи қисмининг 1 — 5, 7, 8, 9 ва 12-бандларида кўрсатилган дахлсизликка эга бўлган шахсларни мажбурий келтиришга фақат уларга нисбатан белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилганидан ва уларни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилганидан кейин йўл қўйилади.

Адвокатни мажбурий келтириш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг санкцияси билан амалга оширилиши мумкин.