Жарима солишни, мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш Жиноят кодексининг 44, 45¹, 46, 48¹, 82, 82¹, 83 ва 84¹-моддаларига мувофиқ судья томонидан жазони ижро этувчи органларнинг тақдимномасига кўра ёки жамоат бирлашмасининг ёхуд меҳнат жамоасининг илтимосномаси бўйича амалга оширилади.
(539-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)