Ушбу бобда назарда тутилган дахлсизлик кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларининг оила аъзоларига (турмуш ўртоғига, шу жумладан собиқ турмуш ўртоғига, фарзандларига ва ота-онасига) нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бунда уларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш, тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
(59¹-боб Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-1182-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 03/26/1182/1034-сон)
ЎН УЧИНЧИ БЎЛИМ
АЛОҲИДА ТОИФАДАГИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ