Жиноят кодексининг 74¹-моддасида назарда тутилган ҳолларда маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ муддатини қисқартириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёхуд қонунда белгиланган тартибда маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади.

(536²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1114-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2026 й., 03/26/1114/0047-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 апрель)