Бошлиқни дўппослаш, унинг баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказиш у ҳарбий хизмат юзасидан ўз вазифаларини бажарганлиги муносабати билан ёки бажараётган вақтда содир этилган бўлса, —

уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(283-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)

Баданга оғир шикаст етказиш, шунингдек, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) бир гуруҳ шахслар томонидан;

б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса, —

уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(283-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —

етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(283-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)