Қоровул (соқчилик) хизмати устав қоидаларини қоровул таркибига кирган шахс томонидан зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда бузиш, башарти, мазкур қоровул бундай оқибатларнинг олдини олиш учун тайинланган бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(291-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўша қилмиш:
а) баданга оғир шикаст етказилишига;
б) одам ўлишига;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.