Чегарачилар наряди таркибида бўлган шахснинг чегара хизматини ўташ қоидаларини бузиши чегаранинг дахлсизлигига зарар етказиши мумкин бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(294-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўша қилмиш:
а) қонунга хилоф равишда чегарадан ўтишга;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ХХIII боб. Ҳарбий мулкни сақлаш ёки ундан фойдаланиш тартибига қарши жиноятлар