Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, яъни муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисининг шахсан ўзи фойдаланиши учун берилган ҳарбий аслаҳа-анжомларни сотиши, фойдаланиш учун бировга бериши ёки гаровга қўйиши —
(295-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-238-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 553-модда)
бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(295-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Хизматда фойдаланиш учун ишониб топширилган қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, техника таъминоти буюмларини сақлаш қоидаларини бузиш натижасида уларни йўқотиш ёки ишдан чиқариш, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.