Ички хизмат устави қоидаларини, шунингдек, гарнизонда патруллик қилиш қоидаларини зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда бузиш, тегишли хизмат бундай оқибатларнинг олдини олиш учун тайинланган бўлса, —

икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(292-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)