Жанговар, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ёхуд улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —

икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(298-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)

Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —

уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) одамлар ўлимига;

б) ҳалокатга;

в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —

етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(298-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)