Қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, ҳарбий техника ёки бошқа ҳарбий мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш —

икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(296-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)

Ўша қилмиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, —

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.