Дезертирлик, яъни ҳарбий хизматдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, шу мақсадда хизмат жойига етиб келмаслик —
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш офицерлар таркибидан бўлган шахс ёки ҳарбий хизматни контракт (шартнома) бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчи томонидан содир этилган бўлса, —
(288-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-238-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 553-модда)
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.