Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш, яъни ҳарбий хизматчининг ўз баданига бирон шикаст етказиш йўли билан, шунингдек, ўзини ёлғондан касалликка солиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача алдаш йўли билан ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришдан бўйин товлаши ёки бу вазифаларни бажаришдан бош тортиши —
бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(290-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўша ҳаракат жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.