Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ва харажатларининг ёйилмаси (бундан буён матнда даромадлар ва харажатлар ёйилмаси деб юритилади):
бюджет таснифига мувофиқ тузилган даромадлар ва харажатлар прогнози уларнинг тасдиқланган параметрларига мувофиқлигини;
даромадлар ва харажатлар параметрлари ижросининг мониторингини таъминлаш мақсадида тузилади.
Даромадлар ва харажатлар ёйилмасининг даромад қисми тегишли бюджет даромадларининг бюджет таснифига мувофиқ ойма-ой бўлинган йиллик ҳажмларидан ташкил топади.
Даромадлар ва харажатлар ёйилмасининг харажат қисми тегишли бюджет харажатларининг молия йили учун тасдиқланган жамланма харажатлар сметалари харажатлар сметалари асосида тузиладиган, бюджет таснифига мувофиқ ойма-ой бўлинган йиллик ҳажмларидан ташкил топади.
(112-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Даромадлар ва харажатлар ёйилмасининг якуний маълумотлари, бюджетлараро трансфертлар бундан мустасно, тасдиқланган йиллик бюджетда қабул қилинган суммаларга мос келиши лозим.
Даромадлар ва харажатлар ёйилмаси:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан;
(112-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан;
(112-модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
туманлар ва шаҳарлар бюджетлари бўйича — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан;
(112-модда бешинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
давлат мақсадли жамғармалари бўйича — давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан тузилади.
Даромадлар ва харажатлар ёйилмасининг харажат қисмига харажатлар сметаларини тузиш талаб қилинмайдиган қуйидаги:
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ижро этиш жараёнида бўшайдиган;
товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захиралари бўйича ҳисобга олинган;
адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан тўланиши назарда тутиладиган;
қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчиларга қайтариш учун назарда тутиладиган;
давлат органлари ёки улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун назарда тутиладиган;
бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун назарда тутиладиган, бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилган ҳоллар бундан мустасно;
(112-модда олтинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
бир йўла бериладиган давлат пул мукофотлари ва мукофотларини тўлаш учун назарда тутиладиган;
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатиш иштирокчиларига компенсациялар тўлаш учун назарда тутиладиган;
транспортда имтиёзли юришни қоплаш учун назарда тутиладиган;
давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш ва уларни молиялаштиришда иштирок этиш учун мўлжалланган;
(112-модда олтинчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш учун назарда тутиладиган;
сайлов ва референдумлар ўтказиш учун назарда тутиладиган;
бюджетлараро трансфертлар ажратиш учун назарда тутиладиган;
тижорат банклари ва бошқа молия институтларининг устав капиталини шакллантириш ва кўпайтириш учун назарда тутиладиган;
резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ажратиш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг кредит линияларини очиш учун назарда тутиладиган;
(112-модда олтинчи қисмининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида назарда тутилган тадбирлар ҳамда молия йили мобайнида амалга оширилиши назарда тутилган ва Давлат бюджети харажатларини кўпайтиришни талаб қиладиган бошқа тадбирлар учун мўлжалланган;
давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиб бериладиган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларини шакллантириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар киритилади.
(112-модданинг олтинчи қисми ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
(112-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)