Бюджет тизими бюджетларининг даражалари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан;

(114-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан;

(114-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

туманлар ва шаҳарлар бюджетлари бўйича — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан;

(114-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари бўйича — давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан очилади.