Тартибга солувчи даромадлардан тушган тушумлар бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланади.
Бюджет тизими бюджетлари ўртасидаги тартибга солувчи даромадлардан ажратмаларнинг нормативлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки у ваколат берган орган томонидан белгиланади.
(118-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Тартибга солувчи даромадлардан Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратмаларнинг нормативлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади.
(118-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Тартибга солувчи даромадларни бюджет тизимининг бюджетлари ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(118-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Агар қонунчиликда Давлат бюджетига ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса (бундан ушбу Кодекснинг 52-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно), бу турдаги даромадлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.
(118-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Бюджет тизими бюджетларига ортиқча ёки нотўғри тўланган тушум суммаларини қайтариш уларни қайтариш вақтида амалда бўлган ажратмаларнинг нормативларига мувофиқ тегишли бюджет тизими бюджетларидан, бекор қилинган даромад турлари бўйича эса Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан амалга оширилади.
(118-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли иқтисодиёт ва молия органларининг таклифига кўра маҳаллий солиқлар тўлиқ ҳажмда киритиладиган бюджет даражасини белгилайди.
(118-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, унда бу турдаги даромад Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилади.
(118-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)