Шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидаги турлар бўйича очилади:

бюджет тизими бюджетларининг даражалари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари;

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари.

Шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.

(113-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)