Бюджет тизими бюджетлари даромад қисмининг ижроси:

тушумларни Ягона ғазна ҳисобварағига ва бошқа банк ҳисобварақларига киритишни;

тушумларни бюджет тизимининг бюджетлари ўртасида тақсимлашни;

ортиқча ёки нотўғри тўланган тушум суммаларини қайтаришни ёхуд уларни қарзни тўлаш эвазига ҳисобга олишни;

ҳисоб ва ҳисоботни;

ижро устидан назоратни назарда тутади.

(117-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)

Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадларни йиғишга ваколатли бўлган органлар ва ташкилотлар, давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органлари бундан мустасно, даромадларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириши, шунингдек, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат солиқ хизмати органига ҳисобот тақдим этиши шарт.

(117-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)