Агар келгуси молия йили учун Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари йил бошлангунига қадар қабул қилинмаган бўлса, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда ижро этилади:

ўтган молия йилида амалда бўлган солиқлар, йиғимлар ва давлат божлари, шунингдек солиқ бўлмаган тўловларни тақсимлаш нормативлари сақлаб қолинади;

(130-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

(130-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Агар келгуси молия йили учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари йил бошлангунига қадар қабул қилинмаса, бошланаётган молия йилида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ўтган молия йилининг охирги чорагидаги ажратилган маблағлар доирасида харажат қилинади.

(130-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари молия йили бошланганидан кейин қабул қилинган тақдирда, молия йили мобайнида харажатларнинг умумий суммаси қабул қилинган Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига мувофиқлаштирилиши керак.