Давлат харидлари товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларнинг рақобати ва очиқликни таъминлаш асосида амалга оширилади.

Давлат харидлари амалга оширилиши ва уларнинг якунлари тўғрисидаги эълонлар белгиланган тартибда операторнинг махсус ахборот порталида жойлаштирилиши керак.

(121-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонларни махсус ахборот порталида жойлаштириш жорий молия йилининг 10 декабридан кечиктирмасдан амалга оширилади.

(121-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Рақобат ва очиқлик чекланган ҳолдаги давлат харидлари қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.

(121-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)