Бюджет тизими бюджетлари харажатлар қисмининг ижроси:
юридик ва молиявий мажбуриятларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни;
касса харажатларини амалга оширишни, шу жумладан бюджетлараро трансфертларни ўтказишни;
ҳисоб ва ҳисоботни;
ижро устидан назоратни назарда тутади.
(120-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Бюджет тизими бюджетларининг харажатлари даромадлар ва харажатлар ёйилмасида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида ҳамда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар фаолият кўрсатишини таъминлайдиган муддатларда, даромадларнинг тушиши ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағлари олувчиларга турли даражадаги бюджетлардан бюджетдан ажратиладиган маблағларни ажратишга йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Бюджет тизими бюджетларининг ижроси жараёнида бюджетдан ажратиладиган маблағлар:
1) қуйидагилар муносабати билан фойдаланилмай қолган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг:
(120-модда тўртинчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
(120-модда тўртинчи қисми 1-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар молия йили якуни бўйича тўлиқ ўзлаштирилмаганлиги;
бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчилар фаолияти тўхтатиб турилганлиги — тўхтатиб турилган давр учун;
2) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг тасдиқланган харажатлар сметаларида назарда тутилган, давлат молиявий назорати бўйича тадбирлар давомида аниқланган ортиқча ва қонунга хилоф равишда бюджетдан ажратилган маблағларнинг суммаларига;
3) қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорларининг қисқартирилиши суммаларига;
(120-модда тўртинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4) молия йили бошига товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захираларининг суммаларига;
5) дотациялар ва субсидияларни тўлаш учун мўлжалланиб, аммо зарурати қолмаган суммаларига камайтирилади.
Бюджетдан ажратиладиган маблағларни ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ камайтириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(120-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Бюджет тизими бюджетларининг ижроси жараёнида бюджетдан ажратилган маблағларнинг ортиқча режалаштирилганлиги аниқланган маблағлар, штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида бўшаб қоладиган маблағлар иш ҳақи ва нафақалар миқдорини, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.
(120-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)