Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан;

(116-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан;

(116-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан;

(116-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун — давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан очилади.