Кемалар, шунингдек кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчиларининг кемалар ёки кичик ҳажмли кемаларнинг ҳаракат (сузиш) хавфсизлиги қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорида жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(133¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)