Давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органларнинг мансабдор шахслари томонидан тегишли давлат кадастрларини юритиш қоидаларини бузиш, шунингдек Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этишдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборотни тақдим этиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

(68²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)