Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(197⁷-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 мартдаги ЎРҚ-827-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 03/23/827/0173-сон)