Юридик шахснинг мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёки мол-мулкининг мулкдори ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки кўпайтириш, ушбу якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик ёхуд жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлигига олиб келса, кредиторларга зарар етказилишига сабаб бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

(179⁵-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)

ХIV боб. ОДИЛ СУДЛОВГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК