Пиротехника буюмларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, —

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

(185¹-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 январдаги ЎРҚ-1111-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2026 й., 03/26/1111/0037-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 апрель)

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, —

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, —

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

(185¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 августдаги ЎРҚ-949-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 03/24/949/0662-сон)