Жамоатчилик назорати натижаларига кўра, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган шаклларда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан тайёрланган якуний ҳужжатни кўриб чиқмаслик ёки уни кўриб чиқиш муддатини узрли сабабларсиз бузиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(198⁷-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)