Тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(241⁹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 10 майдаги ЎРҚ-841-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.05.2023 й., 03/23/841/0270-сон — 2023 йил 12 августдан кучга киради)