Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш, бундан ер ости сувлари ва дарёлар ўзанларида жойлашган фойдали қазилмалар мустасно, —
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(70²-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-984-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/984/0860-сон)