Паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани гаровга олиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани шахслардан қонунга хилоф равишда олиб қўйиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(223³-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон)