Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмаларини бажармаслик, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга эса — етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

(198⁹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)